ЎзЛиДеП депутатлари Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши билан боғлиқ қонун лойиҳасини кўриб чиқди

ЎзЛиДеП депутатлари Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши билан боғлиқ қонун лойиҳасини кўриб чиқди
Парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми (категориясини) ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Янги ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаси 9 та боб, 46 та моддани ўз ичига олади.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ҳуқуқий нормаларни самарали амалга оширишни таъминлайдиган таъсирчан механизмларни жорий қилиш, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини босқичма-босқич қарор қабул қилиш ва давлат экспертизасидан ўтказишнинг аниқ тартибларини жорий этиш ҳамда маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш механизмларини белгилаш имконини беради.

Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилиб, маъқулланди.

Йиғилишда, шунингдек, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси эскирган ва ҳаволаки меъёрларни қайта кўриб чиқишга ва тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни татбиқ этишга йўналтирилган. Зеро, қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳам халқаро принциплар ва илғор тажриба асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратишдан иборат.

Фракция аъзоларининг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифати ва рақобатбордошлигини ошириб, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ахборот рискини камайтиради.

Кун тартибига киритилган кейинги масала – “Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам халқ вакиллари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП депутатлари Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши билан боғлиқ қонун лойиҳасини кўриб чиқди