Президент пахтани тўлиқ қайта ишлаб, фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади

Президент пахтани тўлиқ қайта ишлаб, фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 март куни Хоразм вилоятидаги “Ҳазорасп” ЭИЗга борди.

У ерда яратилаётган шароитлар, ишга туширилган ва янги корхоналар билан танишди. Маълум бўлишича, иқтисодий зонада бугунги кунда 1100 кишидан ортиқ киши иш билан таъминланган. Умумий қиймати 306 миллион доллардан зиёд бўлган, жумладан, 266 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эвазига, умумий ҳисобда 19 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз “Develop Textile” корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. У ерда бугунги кунда 760 та иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 4 минг тонна бўялган тайёр чоксиз трикотаж мато, 14 миллион дона турли хил тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Президентимиз бу каби замонавий компанияларни кўпайтириш орқали вилоятда етиштириладиган пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаш, фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент пахтани тўлиқ қайта ишлаб, фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини таъкидлади