Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида фаоллар билан учрашувда автомобиллар нархи оширилгани бўчиа ўз фикрини билдирди.
Давлат раҳбари автосаноат раҳбарларининг нарх ошириш борасидаги қарори норозиликка сабаб бўлганини таъкидлади.
Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим, – деди Мирзиёев.
Шунингдек, Президент ҳар бир қарорни синчковлик билан ўрганиб, сўнгра қабул қилиш кераклигини, халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш зарурлигини айтди.