“Бўстон”ликлар томорқадан қандай фойдаланяпти?

“Бўстон”ликлар томорқадан қандай фойдаланяпти?
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, мутасадди ташкилотлар ва ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аҳолини томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, бу борада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бу галги учрашувларини Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидан бошлади. Учрашувлар давомида аҳоли билан мулоқот қилиб, тадбиркор ва фермерлар билан суҳбатлашди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бермоқда. Туманда ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўп.

Хусусан, Беруний тумани “Бўстон” МФЙ истиқомат қилувчи Ҳайитбой ака ана шулардан бири. У ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, кўчатчилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор томорқасида етиштирилган сара маҳсулотларни тез кунларда бозорга олиб чиқади.

Спикер ўринбосари А.Хаитов ҳудуддаги учрашувлари чоғида Ҳайитбой ака хонадонида ҳам бўлиб, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.

–Томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки унинг фарзандларимиз тарбиясидаги роли ҳам катта, – дейди тадбиркор. Айни пайтда маҳалламизда 200 га яқин хонадон вакиллари ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, яхши даромад олиб келмоқда. Чунки меҳнатсеварга томорқа бамисоли хазина. Қолаверса, томорқадан қишин-ёзин даромад олса бўлади.

А.Хаитов иссиқхона фаолияти билан танишар экан, ернинг ҳар бир қаричи олтинга тенг эканини айтиб, ундан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

–Агар ҳар бир оила ўз томорқа хўжалигидан самарали фойдаланса, экин экиш билан бирга уй ҳайвонларини ҳам парваришласа, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини-ўзи таъминлайди. Энг муҳими, томорқада сифатли маҳсулотлар етиштириш, кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини ҳам беради.

Учрашувлар давомида ҳудудда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар томорқасига ишлов бериш ва экинлар экиш масалаларида амалий ёрдам бериш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ўз томорқасида иссиқхона барпо этиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳаракатида юрган фуқароларга эса зарур тавсиялар берилиб, “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш” номли китоблар тўплами тақдим этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Бўстон”ликлар томорқадан қандай фойдаланяпти?