Хабарингиз бор 16 март санасидан бошлаб барча оммавий тадбирлар, хусусан мажлислар ўтказиш чекалнган эди.
Ушбу ҳолатдан сўнг O'zLiDeP депутатлари ҳам мажлисни бекор қилди ва онлайн, масофавий тарзда қонун лойиҳаларини муҳокама қилди.
"Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари ижтимоий тармоқ орқали, онлайн режимда мамлакатимиз ҳаёти учун муҳим бўлган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилмоқда", - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.