Депутат: «Қурилишда энди “ака-укачилик” кетмайди»

Депутат: «Қурилишда энди “ака-укачилик” кетмайди»
Одамлар турмуш шароитлари яхшиланишида қурилиш соҳасининг ҳам ўз ўрни бор. Бинобарин, давлатимиз раҳбари бир қатор чиқишларида мамлакатимиздаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, бу жараёнда, аввало, сифат ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, қурилишни коррупциясиз соҳага айлантириш, шаффофликни кучайтириш, ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бергани бежиз эмас.

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 13 мартидаги “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳалол қурилиш пудрат-ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Фармонда қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йўл қўйилиши алоҳида таъкидланган. Шунингдек, қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари электрон шаклда, онлайн режимида амалга оширилади.

2021 йилдан бошлаб амал қиладиган мазкур меъёрлар, энг аввало, қурилиш-пудрат ташкилотларида ҳалол рақобатни таъминлайди. Энди мазкур ташкилотлар кўпроқ бино қуришга эмас, биноларни сифатли қилиб қуришга эътибор қаратади. Чунки сифатли қурилиш янги “объект” олишнинг энг муҳим шартига айланмоқда. Шунингдек, мазкур меъёр қурилишни коррупция чангалидан озод қилиш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз раҳбарининг мазкур фармони қурилиш соҳасида ҳалол рақобатни кафолатлайди.

Жамолиддин МЕЛИБОЕВ,

Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгаши депутати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат: «Қурилишда энди “ака-укачилик” кетмайди»