«Бизнинг ишимизни қанчалар енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз» – ИИВ вакили уйда ўтирган фуқароларга раҳмат айтди

«Бизнинг ишимизни қанчалар енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз» – ИИВ вакили уйда ўтирган фуқароларга раҳмат айтди
Бугун бўлиб ўтган брифингда ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирок этди. Унда Ғиёсов карантин қоидаларини бузаётган ва чекловларга амал қилаётган фуқаролар ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича айрим фуқаролар ушбу карантин қоидаларини ўйинчоқ деб ўйлашмоқда ва хавф билан ҳазиллашиб юрипти.

“Бу ерда нима деса бўлади, агар Сиз чекловларга риоя қилмайдиган бўлсангиз, чекловлар баттар кучайтирилади, эртага умуман кўчага чиқаолмай қоласиз. Сизга шу керакми?” – деди Ғиёсов.

Шунингдек, матбуот хизмати раҳбари эртаю-кеч тиним билмай ишлаётган ходимлар ҳақида гапирди.

“Сиз ёмонлаётган, қилмишидан камчилик қидираётган йўл-патрул, пост-патрул хизмати ходимлари тикка оёқда 12 соатлаб хизмат олиб бормоқда. Айрим ходимлар 3 суткада бир марта, кийимини ювдириб-алмаштириб келиш учунгина уйларига боришяпти. Профилактика инспекторлари, уларга ёрдамга жалб этилган бошқа ходимлар карантинда бўлган фуқароларнинг уйлари тагида уйқусиз ўтиришибди. Уларнинг ҳам бола-чақаси бор. Улар ҳам чарчайди” – дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга Шоҳруҳ Ғиёсов фуқаролардан ҳукумат қарорлари ҳамда ходимлардан камчилик қидирмасликни сўради.

“Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 та йўл-патруль хизмати ходимлари учраса, 10 таси ҳам Сизни тўхтатади, 10 марта — нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, Сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас” – дейди Ғиёсов.

Матбуот раҳбари талабларга “лаббай” деб жавоб бераётган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

“Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз.

Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман” – деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Бизнинг ишимизни қанчалар енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз» – ИИВ вакили уйда ўтирган фуқароларга раҳмат айтди