Прездентимиз Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида етакчи давлатлардан мутахассислар олиб келинишини айтди.
“Биз ҳамма чораларини кўряпмиз. Кореядан мутахассислар келди. Эрта индин Хитойдан мутахассилар келяпти. Германия, Россиядан энг зўр мутахассисларни олиб келамиз. Нимага десангиз иложи борича ўлим бўлмаслиги керак. Дунёда қайси давлатда қандай дори воситалари бор, қандай мутахассислар борлигини инобатга олиб ҳамма чораларни кўришимиз керак”, – деди давлатимиз раҳбари.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш мақсадида мамлакатимизда кореялик мутахассис иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.