Коронавирус: нохолис ахборотларга ишонманг!

Коронавирус: нохолис ахборотларга ишонманг!
Коронавирус инфекцияси бугунги кунда барчамиз учун катта синов бўлиб турибди. Бу синовни мардонавор енгиш учун Давлатимиз раҳбари томонидан барча зарур чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Юртбошимиз томонидан, қолаверса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қатор қарорлар имзоланди. Бундан ташқари, Президентимиз коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа Мурожаат қилиб, “Ҳозирги вазиятда айрим масъулиятсиз, ҳақиқий ҳолатдан бехабар ва ўзини “пиар қилиш”ни яхши кўрадиган одамлар турли миш-миш ва уйдирмаларни тарқатишга уринади.

Шу муносабат билан жамоатчилигимиздан илтимос қиламан: саросима ёки ваҳима кайфиятига берилмаслик керак. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда нотўғри, асосланмаган маълумотларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз зарур. Бу масалани ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам алоҳида назоратга олиши лозим”, дедилар.

Албатта, сабр-бардошли, матонатли ҳамда иродали халқимиз бугунги кунда тиббиёт ходимларининг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўз уйларида севимли машғулотлари билан банд бўлмоқдалар.

Лекин, “Гуруч курмаксиз бўлмайди”, деганларидек, бугунги вазиятда айрим ҳамюртларимизнинг ҳақиқатдан йироқ, нохолис ахборот тарқатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Албатта, уларга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қонуний жазо чоралари кўрилмоқда. Аммо, ишонувчан юртдошларимиз уларнинг нохолис маълумотларига ишониб ҳам қолмоқдалар. Шу ўринда, биринчи галда барча даражадаги раҳбарлар, депутатлар, аввало, кенг жамоатчилик орасида ҳақиқатдан йироқ ахборот тарқалишининг олдини олиши лозим.

Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, қалбига китоб ва иймон кириб борган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Шундай экан, мамлакатимиздаги вазиятни барчамиз онгли равишда яхши тушуниб турибмиз. Турли иғво, гап-сўз тарқатмасдан, фарзандларимизга китоб ўқиб берайлик! Уйда вақтимизни сермазмун ўтказайлик!

Дониёр ҒАНИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси депутати,

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати

ва ахборот технологиялари масалалари

қўмитаси раиси ўринбосари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Коронавирус: нохолис ахборотларга ишонманг!