Бош вазир ва барча ҳукумат вакиллари вирусга қарши блокаторлардан фойдаланишни бошлашди. Махсус блокаторлар Президент раҳбарлигидаги йиғилишда кўзга ташланди. Йиғилиш шу йил 8 апрел куни видеоалоқа кўринишида бўлди.
"Газета" нашрининг ёзишича бейжик кўринишидаги блокаторлар ҳукумат вакилларининг пиджаки ва галстугида кўринди. Маълум бўлишича ушбу мослама Air Doctor ва Ecom Air Mask деб номланади.
Ушбу блокаторлар Японияда ишлаб чиқарилади. Қурилма ҳавони дезинфекцияловчи ва дезодорация қилувчи хлор диоксидини тарқатиб бактериялар ва вирусларни йўқ қилади. Уни ёпиқ биноларда ишлатиш самаралироқ.