Австралия иқтисод ва тинчлик тадқиқот институти томонидан эълон қилинган маълумотга кўра Ўзбекистон 2018 йилда жаҳон терроризм индексида деярли энг охирги ўринлардан бири 134-ўрини эгаллади. Рўйхатни уч давлат Ироқ, Афғонистон ва Нигерия бошқариб турибди.
Тожикистон рўйхатнинг ўртаси, яъни 74 ўринда, Россия 34 ўринни эгаллади.
Жаҳон терроризм индекси (GTI) рўйхати мамлакатда терроризм хавфи, турли хил ижтимоий сиёсий жараёнлар ва геосиёсий факторларга қараб шакллантирилади. Рейтингда жами 163 мамлакат қайд этилган.