Ўзбекистон Президенти беларусь халқига дўстона ёрдам юборди.
Мудофаа вазирлиги самолетида юборилган гуманитар ёрдамда тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар ўрин олган. Ушбу ёрдам беларусь халқига коронавирусга қарши курашишда кўмак беради.