Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқандда томорқалардаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўрди

Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқандда томорқалардаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўрди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида баҳорги экинларни экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига борди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Мақсад коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий инқирозни юмшатиш, аҳолини етарли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишни таъминлашдан иборатдир.

Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқандда томорқалардаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўрди

– Жаҳон экспертларининг айтишича, коронавирус пандемияси иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шу сабабли халқимизни етарли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифа бўлиб турибди. Албатта, ушбу жараёнларда фермер хўжаликлари билан бир қаторда томорқа ер эгаларининг ҳам ўрни бор. Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 8 апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда “Бизни ер боқади” дея таъкидлади ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб бердилар. Ўйлайманки, бугун мамлакатимиздаги ҳар бир томорқа ер эгалари масъулиятни ҳис этиб, ердан унумли фойдаланишни ташкил қилса, падемия туфайли юзага келадиган муаммоларни беталофат енгамиз, – деди А.Хаитов.

Республика ишчи гуруҳи учрашувлари доирасида Пастдарғом туманида бўлиб, “Гулотондоз” фермер ҳўжалигига қарашли 5 гектар майдонда Корея технологияси асосида барпо этилган иссиқхона фаолияти билан танишди.

–Иссиқхонани ташкил этиш учун 2019 йилда тижорат банкларидан 400 минг доллар кредит маблағларини олган эдик. Ўтган йили бодринг экиб, 2 миллиард сўм даромад олдик, – дейди фермер хўжалик раҳбари Жамшид Абдуллаев. – Ҳозирги кунда иссиқхонамизга баҳорги помидор экилган. Ундан ҳам яхши даромад кутяпмиз. Бу йилги ҳосилни ўзидан кредит маблағларидан тўла қўтилишни режа қилганмиз.


Тумандаги “Елкан” МЧЖ раҳбари Фарҳод Қурбонов қуёнчилик билан шуғулланади. Маълум бўлишича, у мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, 3 йил аввал қуёнчиликни йўлга қўйган. Фаолиятини Италиядан келтирилган зотдор қуёнлар сотиб олишдан бошлаган. Ҳозирда уларнинг сони 750 тага етган. Тадбиркор қуёнларнинг ушбу зотини кўпайтириш мақсадида қўшни туманларга ҳам етказиб беряпти. Мазкур учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ушбу жамиятда ҳам бўлиб, тадбиркор билан суҳбатлашди, муаммоларини ўрганди.


Шундан сўнг улар Пастдарғом туманида яшовчи Азамат Абдураҳимов хонадонида бўлишди. Азамат ака ўз томорқасидаги 5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган бўлиб, помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўчатлар парваришлаб аҳолига етказиб беради. Унинг айтишича, йилига иссиқхонасидан 50-60 миллион сўм даромад кўради.

Ишчи гуруҳи аҳоли томорқаларини ўрганиш жараёнида ердан самарали фойдаланмай келаётган томорқа эгалари хонадонларида ҳам бўлди. Ушбу фуқароларга “Томорқа хизмати” МЧЖ кўмагида баҳорги экиладиган экинларнинг уруғлари ва кўчатлар етказиб берилди.

А.Хаитов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Қўшробот тумани бўлди. Бу ерда улар аҳолининг томорқалардан фойдаланиш ҳолатини ўргандилар.

Қўшробот тумани асосан лалмикор ерларда деҳқончилик қилади. “Қаловини топсанг қор ҳам ёнади” деганларидек, ҳудудда қудуқ қазиб, сув чиқариб лалми ерларни боғ-роғга айлантирган юртдошларимиз ҳам бор.

Тумандаги “Оқтепа унумдор замини” фермер хўжалигига қарашли 247 гектар майдоннинг 80 гектарига ғалла,114 гектарига ёнғоқ, 25 гектарига узум экилган.

–Еримиз асосан лалмикор. Уни ўзлаштириш учун артизан қудуқ ўрнатиб, ёнғоқзор ва узумзорлар ташкил қилдик. Улар ораликларига кунжут, нўхат, ерёнғоқ, помидор, тарвуз ва бошқа баҳорги экинларни экдик, – дейди хўжалик раҳбари Улуғбек Баноев. – Инсон меҳнат қилса, ҳар қандай жойни обод қилишга қодир. Биз ҳам лалмикор ерга ишлов бериб, меҳнат қилиб келяпмиз. Даромадларимиз ҳам йилдан йилга кўпайиб боряпти.

“Шаввона” МФЙ ҳудуди аҳолиси ҳам томорқа ҳадисини олганлардан. Сув танқислигига қарамай аҳоли вакиллари артизан қудуқларини ўрнатиб томорқаларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Бу ерлик фуқаролар асосан узумчилик билан шуғулланиб келишади. Улар етиштирган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам харидоргир.

Шу маҳаллада яшовчи О.Обидов, Қ.Жиянов, Р.Маминовлар биргалашиб артизан қудуқ қаздириб, ўз томорқаларида баҳорги картошка, помидор, кўкатлар, булғор қалампири ва бошқа маҳсулотлар етиштирмоқда.

Бир қатор вазирликлар ва мутасадди ташкилот вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи аъзолари ушбу хонадонларга кириб, бу ерда етиштирилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.


Ишчи гуруҳ раҳбари А.Хаитов ўрганишлари давомида туман аҳолиси учун Оқтепа, Жўш, Қўшробот ҳудудларига “Томорқа хизмати” МЧЖларини ташкил қилиш борасида кўрсатмалар берди.Ушбу томорқа хизматлари аҳолига уруғ, ёқилғи кўчатлар етказиб бериш баробарида экинлар экишда ҳам яқиндан кўмаклашади.

Республика ишчи гуруҳининг аҳоли томорқаларига баҳорги экинларни экиш бўйича ҳолатларини ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Х.т.х 13 апрел 2020 08:44
    Мана бир ойга якнлашяпди карантин. Одамлар борини еб тугатяпди.пул тугаяпди.россиядан келадиган пуллар хам тухтаган.яшаш учун давлат 40 йо 50 тонна олтинларимиздан сотиб сумга айлантириб ахолига зудлик билан таркатиш керак.пул йук томоркада ишлагиз хам келмайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқандда томорқалардаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўрди