ЎзЛиДеП вакили Алишер Қодировнинг сўзларига жавоб қайтарди

ЎзЛиДеП вакили Алишер Қодировнинг сўзларига жавоб қайтарди
Аввалроқ "Миллий тикланиш" фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ЎзЛиДеП фракцияси таклифини қўллаб қувватламаслиги ҳақида ёзган эдик.

Шундан сўнг ЎзЛиДеП вакили Қодировнинг сўзларига жавоб берди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳиддинов томонидан билдирилган фикрлар партия расмий сайтида эълон қилинди. Қуйида ҳавола этамиз.

Маълумки, мамлакатимизда карантин эълон қилиниши натижасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган кўплаб чекловлар ўрнатилиб, қоидаларга амал қилмаганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.

Мамлакатимизда карантин эълон қилинган вақтдан бошлаб жорий йилнинг 10 апрель кунига қадар карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 46 672 тани ташкил этди. Бу билан 47 мингга яқин фуқароларимиз ўз ҳаётини хавфга қўйди, яқинларига инфекция юқиш хавфини оширди.

Бундай вазиятда таъсирчан чораларни қўллаш орқали вазиятни назорат қилиш ва барчанинг саломатлигини асраш имкони туғилади.

Президентимиз раислигида шу йил 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбайи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда аҳоли томорқасидан фойдаланмаслик эртага халқимизни боқиш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлашда жиддий муаммога айланиши мумкинлиги таъкидланди. Чунки аҳоли томорқалари мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий манбаи ҳисобланади. Қолаверса, томорқаларда етиштирилаётган маҳсулот ҳажми бозордаги таклифни шакллантиради ва нархларга бевосита таъсир кўрсатади.

Бундай синовли кунларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда ўрнатилган чекловлар даврида ҳовлимиздаги томорқалардан фойдаланишга нисбатан бепарволигимиз ёки ундан максимал даражада фойдаланмаслигимиз кечириб бўлмас даражадаги хиёнатдир. Бунинг натижасида ўзимизга, оиламизга, жамиятга ва давлатга катта зарар келтирамиз! Агар томорқадан самарали фойдалансак жисмоний саломатлигимиз яхшиланади, оиламизнинг даромади ортади, бозорларда нарх барқарор бўлади, давлатга бундай мураккаб даврда катта кўмак берган бўламиз.

Томорқадан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича сўнгги уч йилда жуда кўплаб воситалар белгиланди. Жумладан: солиқ ставкасини камайтириш, субсидиялар бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, айниқса, томорқасида ишлаётган фуқароларга иш стажи ёзиш белгиланди.

Айни чоғда томорқадан унумли фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, синовли кунларда бунга ҳамма тўлиқ амал қилиши лозимлигини ва таъсирчан чоралар орқали ушбу масалани тартибга солиш кечиктириб бўлмайдиган масаладир.

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров билдирган таклифлар афсуски, анча олдин амалга киритилган, фақат санаторияларга имтиёзли йўлланмалар бериш масаласи ҳозирги карантин даврида қандай қилиб юрагига сиғганлигига албатта таажубдаман, - дейди ЎзЛиДеП вакили.


Таҳририят фикри муаллиф нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Юсупов Абдуурашит 14 апрел 2020 18:18
    Реалист . Аввало мени ожизона, номукаммал фикримга этибор берганингиз учун рахмат. Майли Кимга ер берсалар хам уша ерга экин экилса, дастурхонга тортгулик махсулот етиштирилса булди. Аслида мунозарада эсга олинаетган бази бир коррупционер хоким хам , эхтиетсизлик килиб шошма-шошарлик билан фикр билдириб кулгуга колган депутат хам осмондан тушмаган. Шу халкни фарзандлари.Эндиги умид устираетган фарзандларимиздан .
  2. Bahodir 14 апрел 2020 17:20
    Бу ерда Алишер Кодиров хакикатанам тугри айтмокда. Мингдан бири, у хам казо- казоларнинг кариндоши олгандир субсидий, оддий хеч кими амалдор кариндоши йук инсонни курсатингчи, камбагал хатто теплица куришга кредит ололмайдику, канака субсидий хакида гапирасиза. Дехкон бозорига эрта сахарлаб чикинг, ушатта курасиз уртакаш савдогарлар оддий дехкондан мажбурлаб арзонга обкуйишини. Сабаб дехкон УЗИ сотмокчи булса, жой йук, хаммаси эгалик. Пойтахтда утириб гапириш осон, кани энди шу депутатлар чекка кишлокларга бориб, камбагал оилаларни яшашини бир икки сутка давомида бирга кузатса, банкка, хокимиятга бирга бориб билишса, куришса канака килиб кийналвотганларини. Бу нафакат журналистлар иши, депутатлар хам куришсин камбагал оилаларни яшашини.
  3. Муминжон 1973 14 апрел 2020 14:21
    ШУНИ айтадида. Партиялар тарафкашлар деб.
    Битта Халк 1000та томонга тортишади.
    Эй, Бирлашиб харакатланган макул
    ПАРТИЯЛАР йук булса хам майли.
    Халк битта томонлар мингта яхши эмас.
    Энди Бир - бири билан тортишиб етибди.
    Халкни кулгисига колишиб,. Довдирлар.
  4. Реалист 14 апрел 2020 13:07
    Юсупов Абдуурашит 7:35
    Фикрингизга қўшиламан,жуда яхши таклиф,
    лекин бизда хар қандай яхши ният билан бошланган иш албатта янги коррупция ўчоғини вужудга келтиради.Агар сизнинг таклифингиз инобатга олиниб амалга ошса,хокимлар биринчи навбатда ўз қариндош-
    уруғига,танишларига,танишини
    танишига ер ажратади,сиз бир четда чапак чалиб қолаверасиз
    укам.
  5. Юсупов Абдуурашит 14 апрел 2020 07:35
    Жамиятни факат жарималар куллабгина ривожлантирмокчимисиз ?

    Йил давомида уз томорка ерларидан унумли фойдаланиб 2 ва хатто 3 маротаба хосил олаетганларга дехкончилик килиш у чун кушимча ер ажратиб берилса максадга мувофикрок булармиди .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП вакили Алишер Қодировнинг сўзларига жавоб қайтарди