Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Президент бутун дунёда пандемия даврида автомобилсозлик соҳаси энг катта зарар кўраётган тармоқлардан бири эканини таъкидилади. Шу сабабдан ҳам ички бозорни риовжалнтириш кераклиги таъкидланди. Хусусан, автомобилларнинг эҳтиёт қисмини ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълум бўлишича, мамлакатимизда эҳтиёт ва бутловчи қисмлар бозори 500 миллион долларни ташкил этади. Маҳаллий маҳсулотларнинг ундаги улуши – атиги 9 фоиз. Шундан келиб чиқиб “Ўзавтосаноат” АЖга йил оҳиригача Ўзбекистонда 300 турдаги эҳтиёт қисмларини хорижникидек сифатли қилиб ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, автокредит бераётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.