Ўзбекистон Президентининг Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида қарори имзоланди.
Унга кўра мамлакатмизда 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келганлиги белгилаб қўйилди. Шунингдек, қарорда мутасаддиларга Рамазон ойини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишни таъминлаш бўйича вазифалар юклатилди.
Ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича ҳам топшириқ берилди. Бу йилги Рамазон ойини уй шароитида ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни онлайн ёритиш бўйича ОАВга тавсиялар берилди.