Президент муҳтожларга ёрдам берган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини айтди

Президент муҳтожларга ёрдам берган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Шундан келиб чиқиб Президент Рамазон ойида тадбиркорлар ўзлари ишлайдиган ҳудуддаги муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсадга мувофи эканини айтди. Давлатимиз раҳбари имкониятидан келиб чиқиб муҳтож оилаларга ёрдам берган тадбиркорларга давлат томонидан енгиллик яратилишини маълум қилди.

"Давлат томонидан ўз навбатида бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни, бу аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлади", - дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

Шунингдек, ушбу жараёнда йирик корхоналар, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлиги таъкидланди. Мазкур ташаббуслар Савдо-саноат палатасининг жойлардаги бўлимлари, банклар, ижтимоий муҳофаза идоралари ҳамкорлигида амалга оширилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гулноза 21 апрел 2020 07:59
    Ассалому алайкум мени бешта фарзандим бор махалада ишлайман менга имтиез борми боларимга карагани вактим булмаяпти.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент муҳтожларга ёрдам берган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини айтди