Бугун, 24 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда иккита ҳудуд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги вазият муҳокама қилинди.
Йиғилишда Фарғонада 120 нафар, Қашқадарёда 6 нафар фуқаро коронавирус билан касалланганлиги қайд этилди. Шунингдек, жорий этилган карантин сабаб иккита вилоятда умумий ҳисобда 21 мингта корхонада ишлаб чиқариш кўрсаткичи кескин камайгани маълум қилинди. Булардан ташқари, Фарғонада 56 мингта, Қашқадарёда эса 91 мингта эҳтиёжманд оилалар мавжуд экани таъкидланди.
Йиғилишда Президентимиз иккита вилоят раҳбарларларига Республика махсус комиссиясига касалланаши даражасининг хавфлилигига қараб туманларда карантин чораларини юмшатиш юзасидан ўз таклифларини бериш бўйича топшириқ берди.