Актам Хаитов: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (видео)

Актам Хаитов: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (видео)
«Самарқанд» телеканалининг «Кун мавзуси» дастурида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов Президент ташаббуси билан асос солинган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.



«Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг муборак Рамазон ойида амалга оширилишида ҳам жуда катта маъно мужассам. Зеро бу айёмда амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади. Шу боис хайрли ташаббус қанот ёйиши биланоқ партия электорати, тадбиркор ва фермерлар имкониятдан келиб чиқиб саховат ишларини амалга ошириш истагини билдирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб йўлга чиққан «Саховат ва кўмак» карвонига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари бош қўшиб, вақтинча ишламаётган ва кунлик даромад асосида яшаб келган фуқароларни аниқлаган ҳолда уларни томорқадан самарали фойдаланишга ва бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Давлат раҳбарининг хайрли ташаббусига деҳқон ва миришкорларимиз ҳам «лаббай» деб жавоб бериб, далада кўтаринки кайфиятда меҳнат қилмоқда. Бугунги синовли кунларда «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракатига ҳисса қўшиш учун ишлаяптилар, баҳоли қудрат қийин шароитдаги оилаларга беғараз ёрдам кўрсатяптилар. Аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш баробарида ишсиз фуқароларнинг даромад топишига шароит яратиб беряптилар» – деди А.Хаитов.

Спикер ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг энг фаол қисми бўлган тадбиркорларни «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатидек олийжаноб мақсадлар йўлида бошланган эзгу ишларда фаол бўлишга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нозима Алиева 25 апрел 2020 20:23
    Саховат ва кумак йордами кимларга берилади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (видео)