Президент Халқ қабулхоналари: “Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир”

Президент Халқ қабулхоналари: “Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир”
Бутун дунёда бўлгани каби коронавирус пандемияси давридаги мураккаб жараёнлар, қатор қийинчиликлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Мамлакатимизда синовли кунлардан мардонавор ўтиш бўйича қатъий ҳаракат қилинмоқда. Президентимизнинг тезкор, муаммолар ечимига аниқ йўналтирилган қарор ва фармонлари, қатъий белгилаб бераётган вазифалари бу жараёнда асосий аҳамият касб этмоқда.

Президент Халқ қабулхоналари: “Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир”

Энг муҳим жиҳат шундаки, юртбошимиз пандемияга қарши курашиш юзасидан ҳаётий ташаббуслар билан чиқиб, давлат ва жамият имкониятлари ҳамда саъй-ҳаракатларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг ташкил этилиши шундай эзгу ғоялардан бўлди.

Мазкур хайру саховат, савоб ишларида ҳам Президент Халқ қабулхоналари халқимизнинг чин маънодаги кўмакчиларидан бирига айланиб улгурди.


Бугун Халк қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.
Шу сабали, карантин даврида Халқ қабулхоналари олдида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни узлуксиз, бир меъёрда ташкил этиш, долзарб муаммоларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва самарали ижросини таъминлаш пировард вазифа бўлиб турибди.


Ушбу мақсадда ҳар бир Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, электр, сув, газ таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар соғлиғи, айниқса, узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш (гемодиализ, химиотерапия ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш (диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиляпти.


Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхоналарининг оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатиш борасидаги ишларида “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими ҳам яхши самара бермоқда. Мазкур жараёнларга жойлардаги савобталаб, саҳоватпеша ҳомийлар ҳам кенг жалб этилмоқда.

Ўтган карантин даври мобайнида республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари томонидан 45 мингга яқин мурожаатлар асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмакталаб оилаларга ёрдам кўрсатилди.


Айнан шундай савобли ишларнинг яққол мисол сифатида муборак Рамазон ойида Фарғона вилоятида бўлаётган кенг кўламдаги ишларни келтирсак бўлади. Хусусан, Фарғона, Ёзёвон, Қува каби вилоятнинг қатор туманларида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда Мўминжон Йўлдошев раҳбарлигидаги “Fergana-Oseana”, “Baxodir Log`on Tekstil” сингари кўплаб саҳоватпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти.
Жумладан, оғир аҳволдаги ҳар бир оилага 1 қоп ун, 10 кг. картошка, 5 кг сабзи, 0.5 кг. пиёз, 1 кг. гўшт, 2 кг. шакар, 5 кг. гуруч ва 5 литр ўсимлик ёғи етказиб берилди. Шу кунгача 253 миллион сўм миқдорда 800 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

Бу каби ишлар Президент Халқ қабулхоналари томонидан барча ҳудудларда тизимли давом эттириляпти.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Tuvalov Muhiddin 25 апрел 2020 23:31
    Assalomu alaykum Xurmatli va Muxtaram Prizidentimiz Tahabusi bilan Mana shunday savobli ishlarga qol urayotgan Raxbarlar Men Samarqand viloyati Poyariq tumani Gulzor mahallasida yashiyman Biz bitta xonadonda 18 kishi yashiymiz Otam vafot etgan xech birimiz davlat ishida ishlamiymiz bitta Onam Nafaqasi bn kunimiz O'tayabdi bunga xam shukur Lekin xozirgi Sinovli kunlarda xamda Karantin davrida qoshimcha daromad keladigan ish qilolmaganligimiz sababli Biroz Ijtimoiy yordamga Muxtojligimiz bor biz Kop oilali extyojmand oila safiga kiramizmi Agarda kirsak nimaga bizga Mahalla xech qanday yordam korsatmayabdi va men qayerga murojat qilishim mumkun agar bunday ,,Saxovat va Ko'mak" umumxalq tashkilotini yordamini ololsak
  2. Вене 25 апрел 2020 21:03
    ра
  3. Алишер Ибрагимов 25 апрел 2020 20:54
    Рахмат баракат топинг. Шу жойида шуни айтай ол инсонга бандаси эмас оллохим узи берсин экан....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Халқ қабулхоналари: “Яхшилик мукофоти – фақат яхшиликдир”