Шавкат Мирзиёев: касб-ҳунар коллежлари қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолди

Шавкат Мирзиёев: касб-ҳунар коллежлари қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолди
Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 7 декабр куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир маъруза қилди.

Президентимиз ўз маърузасида коллежлар фаолиятини кескин танқид қилди.

“Касб-ҳунар коллежлари, афсуски, аксарият ҳолларда реал талаб бўлмаган касблар бўйича қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолди.
Мен ҳудудларга ташриф буюрганимда одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга ҳаракат қиламан. Ҳайрон қоласиз, жойларда оддий қурувчи, тракторчи ёки механизатор йўқ. Ишнинг кўзини биладиган ер тузувчи ёки сувчи топиш амримаҳол. Кўп жойларда коллежларни битирган болаларни керакли касбга қайта ўқитишга тўғри келмоқда.

Қани, касб тарбияси? Қани, меҳнат бозорини ўрганиш? Афсуски, ҳеч ким бу масала билан жиддий шуғулланмаяпти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бирга иқтисодиётнинг реал секторидаги талабни камида 10-15 йил олдин прогноз қилиб, шунга қараб мутахассис тайёрлаш чораларини кўриши зарур”, – деди давлатимиз раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев: касб-ҳунар коллежлари қуруқ диплом берадиган даргоҳга айланиб қолди