O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма мажлиси: коронавирусга қарши кураш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатлари масаласи муҳокама қилинди

O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма мажлиси: коронавирусга қарши кураш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатлари масаласи муҳокама қилинди
Шу йилнинг 28 март куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг онлайн тарздаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда мамлакатимиз ижтимоий-сиёссий ҳаётига дахлдор қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаати ҳамда “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалари ва бунда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг ҳиссаси қандай бўлиши кераклиги хусусида сўз борди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида тўғри ва тезкор қарорлар қабул қилиниши коронавируснинг салбий таъсирини камайтиришда муҳим аҳамият касб этяпти. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг халқимизга мурожаати барчага куч ва ишонч бағишламоқда.

Онлайн йиғилиш иштирокчилари 26 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб, хусусий тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилгани муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида эътироф этдилар. Қарорга мувофиқ хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади. Бунинг учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади. Харажатлар Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда лаборатор-диагностика хизматларидан ҳам фойдаланилади.

Жараёнга хусусий тиббиёт бирлашмаларининг жалб этилиши касалликка қарши курашиш қамровини кенгайтиради. Йиғилишда алоҳида таъкидланганидек, O‘zLiDeP ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайди ва мамлакатимиз фуқароларига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда хусусий секторнинг ролини янада кучайтиришни давр талаби деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича O‘zLiDePнинг позициясини шакллантириш ва тегишли асослантирувчи хулосаларни тайёрлаш масаласи ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу борада партия сайловолди жараёнидаёқ аниқ нуқтаи назари билан чиққан эди. O‘zLiDeP масала моҳиятига доир аниқ таҳлилий фикрлари билан айрим сиёсатдонлар томонидан илгари сурилган асоссиз салбий қарашлар таъсирида жамоатчиликда шаклланаётган нотўғри тасаввурларнинг олдини олишга ҳисса қўшганди.

Онлайн мажлисда масалага яна бир бор атрофлича ёндашиш кераклиги, келгусида юзага келадиган саволларга олдиндан жавоб топиш зарурлиги тўғрисида сўз борди. Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши оқибатларини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи амалга оширган таҳлиллар якунлари, соҳа экспертлари томонидан берилган хулосалар, халқаро тажриба асосида турли фикрлар ўртага ташланди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар самараси жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашишга, айниқса, ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга ҳам боғлиқлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги ташқи савдо айланмасининг ошиши, иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигининг ўсиши, меҳнат бозорида мувозанатнинг яхшиланиши ҳамда меҳнат мигрантлари ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилиши орқали мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди. Айни пайтда, миллий иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва бунинг натижасида иш ўринлари йўқотилиши ва бошқа муаммоли масалалар юзага келиши мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Масала ўта муҳимлиги ва O‘zLiDePнинг ижтимоий асосини ташкил қилувчи тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерларга, яъни ишлаб чиқарувчилар қатламига тўғридан-тўғри дахлдорлигини ҳисобга олган ҳолда партиянинг якуний нуқтаи назарини шакллантириш жараёнида ушбу қатлам вакилларининг фикрини атрофлича ўрганиш, бунинг учун социологик сўровлар, “фокус-групп” ва бошқа усуллардан фойдаланиш маъқуллиги айтилди.

O‘zLiDeP мазкур масалага Ўзбекистоннинг миллий манфатлари, қолаверса, партиянинг асосий ижтимоий таянчи бўлган тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда ёндашиши уқтирилди. Мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи юзасидан O‘zLiDeP позициясини ишлаб чиқиш ҳамда асосланган хулосалар тайёрлашга келишиб олинди.

Қўшма йиғилиш якунида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма мажлиси: коронавирусга қарши кураш ва Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатлари масаласи муҳокама қилинди