Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра, масалани кўриб чиқишда қатнашган 132 депутатнинг 86 нафари иттифоққа кузатувчи давлат сифатида қўшилиш тарафдори бўлди, 32 нафари қарши бўлди ва 14 нафари бетараф эканини билдирди.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.