Бугун, 28 апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишча, Шавкат Мирзиёев кеча, 27 апрелда Ўзбекистонга кириб келган кучли шамолнинг аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига келтирган зарарини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетган.