Аввал хабар берганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига борди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб кучли шамол таъсирида талофат кўрган Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни вертолётда кўздан кечирди. Шундан сўнг Олот туманида аҳоли билан суҳбатлашди. Суҳбатда Президентимиз ушбу офат кутилмаганда келганини, аввал юртимизда бундай табиат ҳодисаси кузатилмаганини қайд этди. Шундай бўлсада фуқаролардан тушкунликка тушмасдан, ҳамжиҳатликда бу курашларни енггиб ўтиш кераклигини таъкидлади.
Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади, - деди Президент
Шу ернинг ўзида мутасаддиларга аҳолига кўмак бериш бўйчиа топшириқлар берилди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Муборак Рамазон кунларида Аллоҳ таолодан халқимизга тинчлик-осойишталик, юртимизни турли бало-офатлардан асрашини тилаб дуо қилинди.
Президент Бухородаги аэропортда табиий офат оқибатларини бартараф этиш, аҳоли, фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазирлик ва идораларга топшириқлар берди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифини якунлаб, бугуннинг ўзида Тошкентга қайтиб келди.