«Агар ҳодиса кундузи рўй берганда кўп одамни йўқотиб қўйган бўлар эдик» – Президент

«Агар ҳодиса кундузи рўй берганда кўп одамни йўқотиб қўйган бўлар эдик» – Президент
Бугун, 28 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятининг Олот тумани марказида аҳоли билан суҳбатлашди.

Президент учрашувда талофатдан кўрилган зарарни қоплаш учун қанча керак бўлса шунча маблағ берилишни таъкидлади.

“Биронта хонадон, корхона, фермерга зарар етказмаймиз. Ғалла бузилган жойда пахта экамиз. Меҳнат қиламиз, жипслашамиз. Мен ҳамма қарорларни қабул қилдим, ҳеч қандай зарар бўлмайди”, – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев асосийси ваҳимага тушмасдан, одамларни сақлаш кераклигини айтди.

“Худонинг ўзи асрагани – агар кундузи бўлганда бу нарса кўп одамни йўқотиб қўйган бўлар эдик. Одамлар саросимага тушиб қоларди. Кечаси одамлар ичкарида бўлгани учун қариндошимизни, фарзандимизни, неварамизни, қўшнимизни йўқотмадик”, – дея қўшимча қилди Президент.

Президент кучли шамол натижасида вафот этган Ашуровнинг оиласига ёрдам берилишини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода 27 апрель оқшомида кузатилган ёмғир аралаш кучли шамол оқибатида 41 киши тан жароҳати олган ва бир киши ҳалок бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобир 28 апрел 2020 23:15
    илгари бундай фалокатларни купрок европа акш мамлакатларида булганини телевизрда курар эдик халос
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Агар ҳодиса кундузи рўй берганда кўп одамни йўқотиб қўйган бўлар эдик» – Президент