Хабар қилганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев Олот туманида аҳоли билан суҳбатлашди.
Учрашувда Президентимиз ушбу ҳодиса оқибатида иккита туман янгиланиб олинишини таъкидлади.
“Тошкентдан туриб гапириш мумкин лекин келиб кўриш у мутлақо бошқа нарса. Битта маҳалла ҳам, битта кўча ҳам мен учун азиз. Азиз халқимни қутқариш ҳам қарз ҳам фарз. Ҳеч ҳавотир олманг. Беш кунда эмас уч кунда ҳам қилдира оламан. Лекин хавф карантин бўйича кўпроқ бўлади. Бир балодан қутиламан деб иккинчи балони олиб келмайлик”, – деди Президент.
Президент кўпи билан ўн кунда барча талофтлар бартараф этилишини айтиб, икки туман ҳокимига ҳам ёрдам берилишини таъкидлади.
“Кўзим билан кўриб кетсам ўзим тинч юраман. Менга кечадан бери раҳбарлар камерада ҳам суратда ҳам кўрсатди, лекин кўнглим тинч бўлмади. Сизларни кўриб, сўзларингизни эшитиб, сизлар билан мана шундай офатни албатта енггамиз”, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари аҳоли билан учрашувда барча талофатлар бартараф этилишини яна бир бор таъкидлади.
“Биронта масала бўйича муаммо йўқ. Сабр керак, тоқат керак, салгина вақт керак”, – дея қўшимча қилди давлатимиз раҳбари.