ЕОИИ билан ҳамкорлик мамлакатимиз автомобилсозлик саноати ривожига салбий таъсир кўрсатадими?

ЕОИИ билан ҳамкорлик мамлакатимиз автомобилсозлик саноати ривожига салбий таъсир кўрсатадими?
Давлатимиз раҳбари шу йил 24 январда парламентга мурожаатида ташқи сиёсатда халқимизнинг манфаатидан келиб чиқиб иш кўриш муҳимлиги, жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласида депутатлар хулоса қилиши зарурлигини таъкидладилар.

Парламентдаги кўп сонли фракция сифатида O'zLiDeP жаҳон иқтисодиёти тизимига фаол интеграциялашувга, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратади.

Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам бу масалага алоҳида устуворлик берилган, сайловчиларимиз ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, мазкур масалада аниқ позициямизни ишлаб чиқдик.

Таъкидлаш жоиз, биз чуқур таҳлил асосида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларида ижобий томонларни ва хавф-хатарларни баҳоладик.

Фракциямизда уч марта муҳокама қилдик, жойларда партиямиз ижроия аппарати, маҳаллаий Кенгашлардаги депутатларимиз, партиямиз фаоллари, тадбиркор ва фермерлар билан маслаҳатлашдик, уларнинг фикр мулоҳазаларини эшитдик.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишнинг афзал томонлари сифатида қуйидагиларни қайд этамиз:

Биринчидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тенг имкониятлар яратилади ва ички бозорнинг монополлашувига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон маҳсулотларининг ЕОИИга аъзо мамлакатлари бозорларига чиқишида мавжуд сунъий тўсиқлар ва экспорт қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар камаяди.

Ушбу Ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарининг ташкил этилиши Ўзбекистон товарларининг учинчи давлатлар бозорларига киришини енгиллаштиради. Бу ўз навбатида, товарлар умумий иқтисодий зонада афзалроқ шартлар ва манфаатли нархларда сотилишига имкон беради. Ягона майдондан фойдаланиш халқаро савдони енгиллаштиради ҳамда Ўзбекистон ягона божхона маконининг бир қисмига айланади.

Иккинчидан, иқтисодиёт тармоқлари модернизацияси кучаяди, жумладан, қайта ишланган маҳсулотларнинг шу давргача ишга солинмаган жиҳатларини рўёбга чиқариш имконияти юзага келади. Хусусан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш ҳамда ташқи инвестиция жалб қилиш орқали соҳани модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш имконияти яратилади.

Учинчидан, юкларни етказиб бериш логистикаси яхшиланади ҳамда чегараларда ортиқча талаблар ва тўсиқлар бартараф этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш муддатлари қисқаради. Шунингдек, ташқи савдо учун қулай бўлган денгизга чиқиш йўллари очилади. Шунда маҳсулотларимизнинг халқаро савдода – ҳам нарх, ҳам сифат жиҳатидан бошқа давлатларнинг турдош товарларига нисбатан позициясини бой бермаймиз.

Тўртинчидан, мамлакатнинг инновацион ривожланиш, «билимлар иқтисодиёти» ва «рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш йўлидан жадал ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади. Ташкилот доирасида давлатларнинг тадбиркорлари ўртасида кооперация ва кластерларнинг шаклланиши мамлакатда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини оширади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг иқтисодий ташкилот эканлиги, Ўзбекистоннинг бугунги савдо ҳамкорлари таркибида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар салмоғи юқорилиги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этишда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини янада кенгайтиради. Маълумки, ташқи савдога чиқадиган юкларимизнинг 80 фоизи Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон орқали ўтади. Тайёр маҳсулотларимиз экспортининг ярмидан кўпроғи шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Фикрлари ўрганилган фермерларга кўра, қишлоқ хўжалиги учун афзалликлар импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялар, уруғлар, ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари, чорвачилик учун дорилар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур бўлган бошқа воситалар маҳаллий маҳсулотлар таннархининг пасайишига хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатимизда катта эътибор қаратилаётган томорқа хўжалиги орқали етиштирилаётган маҳсулотларнинг янги бозорларда ўз ўрнини топиши ва бандлиги таъминланмаган аҳолининг даромад манбаига айланиши мумкинлиги бу масалаларни чуқур таҳлил қилишга чорлайди.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ҳудудларда ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган янги технологик ёндашувларни қўллаш баробарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга хизмат қилади.

Партия томонидан ташкил қилинган аҳоли билан бўлган барча учрашувлар, телефон ҳамда интернет орқали ўтказилган умуммиллий ижтимоий тадқиқот сўровида қатнашганларнинг 53 фоизи Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлик чуқурлашишини маъқуллаган.

Айни вақтда содир бўлаётган ва дунё аҳолисини хавотирга солаётган бугунги мураккаб ҳолат халқаро бозорга буткул боғланиб қолиш ноқулай вазиятларни келтириб чиқариши мумкин эканлигидан ҳам далолат бермоқда.

Шу билан бирга, O'zLiDeP фракцияси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эҳтимолий аъзо бўлиши билан боғлиқ бир қатор хатарлар мавжудлигини ҳам таъкидлайди. Жумладан, ушбу ташкилотнинг ўзаро иқтисодий ёрдам кўрсатиш механизми бўлиши билан бирга, миллий ва халқаро қонунчилик доирасида чуқур ўрганишларга зарурат бор. Айниқса, бу техник тартибга солиш регламентлари, стандартлар, фитосанитария ва бошқа нормалар билан боғлиқ.

ЕОИИ ҳудудида ягона божхона тарифи қўлланилиши сабабли саноат корхоналарини модернизациялашда талаб этиладиган илғор технологик ускуналарнинг учинчи давлатлардан импорти қийинлашуви натижасида нефть-газ, электроэнергетика, кимё, озиқ-овқат ва бошқа соҳалардаги мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилган йирик инвестициявий лойиҳаларга таъсирини чуқур ўрганиш талаб этилади.

ЕОИИ билан ҳамкорлик мамлакат автомобилсозлик саноат тармоғининг рақобатбардошлиги ва унинг келажакдаги ривожига таъсир кўрсатиши каби хатарлар мавжуд.

Биз, Ўзбекистон Республикасининг ушбу ташкилот билан бўладиган муносабатларда бўлажак имкониятлар ва хавф-хатарларни ҳам ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиши тарафдоримиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳининг хулосасини ва таклифини маъқуллаймиз.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга билан ҳамкорлиги ижобий натижаларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб, муносабатларнинг илк босқичида “кузатувчи давлат” мақомидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Актам ХАИТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. Акбар рахмонов 1 май 2020 14:40
    Бу заводни умуман йукотиш керак халк душманику бу
  2. Quan Alvares 29 апрел 2020 15:39
    Фарход 100 % согласен с вами
  3. Фарход 29 апрел 2020 14:30
    Автамобилсизликдаги хатарлар факат монополист учун, халк учун хатарли эмас жаноб Актам Хайитов!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЕОИИ билан ҳамкорлик мамлакатимиз автомобилсозлик саноати ривожига салбий таъсир кўрсатадими?