Шуни айтиш керакки, ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олиш ушбу ташкилот билан ҳамкорлик шаклларидан биридир.
Гарчи кузатувчи мақомига эга давлат ЕОИИ доирасида қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этмаса-да, бироқ ушбу жараёнда ўз таклифлари билан чиқиши ва ўз нуқтаи назарини ифодалаши мумкин. 2018 йилнинг 14 май куни ЕОИИнинг олий иқтисодий кенгаши томонидан “ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми тўғрисида”ги низом қабул қилинган.
Таькидлаш жоизки, кузатувчи мақомини олган давлатлар ЕОИИ органларининг мажлисларида иштирок этиш ва махфий характерга эга бўлмаган иттифоқ томонидан қабул қилинган хужжатларни олиш ҳуқуқига эга.
Яна бир мухим жиҳат. ЕОИИга кузатувчи мақомда бўлишнинг муддатлари ва шартлари аниқ белгиланмаган. Шундай экан мамлакатимиз ушбу мақомда ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш ёки бўлмаслик масаласини атрофлича ўрганиш имкониятига эга бўлади.
Жамолиддин Мелибоев,
Халқ депутатлари Тошкент
шаҳар кенгаши депутати
Халқ депутатлари Тошкент
шаҳар кенгаши депутати