Шавкат Мирзиёев: Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди

Шавкат Мирзиёев: Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди
Бугун Сирдарёда содир бўлган воқеадан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев воқеа жойига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, талофатдан жабр кўрганларни хавфсиз ҳудудга кўчириш бўйича топшириқ берилди. Президентимиз Оқолтин туманида аҳоли билан учрашди ва ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини таъкидлаб, барчага зарур ёрдам берилишини айтди.

– Бу ҳеч ким кутмаган синов. Биринчи ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш бўлди. Энг катта масала – ўлим бўлмаслиги. Оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларидан илтимос қиламан: одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилиб олишимиз керак. Бунинг учун ҳамма куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди. Сабр қилиб, оғирликни елкамизга олиб, чидашимиз керак. Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тезкор чора тадбирлар кўрилиб у ерга мутахассилсар жалб қилинди. Шунингдек, аҳолини эвакуация қилиш ишларига Мудофаа вазирлиги шахсий таркиби ва махсус техникалари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бошқармалари жалб қилинди.

Прездент аҳоли билан учрашгач Сардоба сув омбори тўғони очилган жойга бориб, уни кўздан кечирди.

Ҳозирда тўғондан сув чиқиши тўхтаган. Тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Президентимиз вазиятни шахсий назоратга олган.

Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Alisher Sobirov 2 май 2020 15:05
    Ушбу вокеа синов синовдан ўтиш кахрамонлик хар хил каментарияларни Иштимоий тармокка жойламанглар хурматли фукаролар бу вокеа бошка вилоятларда бўлиши мумкун эдику хозирги кунда давлатимиз рахбари ва Сирдарё вилояти ахолисига осон эмас!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев: Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди