O'zLiDeP ходимлари маошларининг бир қисмини Бухоро ва Сирдарёда талофат кўрганларга йўналтирди

O'zLiDeP ходимлари маошларининг бир қисмини Бухоро ва Сирдарёда талофат кўрганларга йўналтирди
Бухоро ва Сирдарёда талофат кўрганларга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилаётган хайрли ишлар давом этмоқда.

Хусусан O'zLiDeP ходимлари ҳам мазкур ишга ўз хиссаларини қўшди. Партия раҳбари Актам Хаитовнинг маълум қилишича, ходимлар ўзларининг маошининг бир қисмини талофат кўрганларга йўналтирди.

"Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Бухоро ва Сирдарёда содир бўлган воқеани эшитган заҳотиёқ, Партия ва Кенгашнинг марказий аппаратидан тортиб, ҳудудий ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлари кўнгилли равишда бир ёқадан бош чиқариб, икки кунлик иш ҳақларини ва ҳомийлик саховат ёрдам маблағларини тезкорлик билан табиий офатдан зиён кўрганларга ажратиб, хайрли ишга баҳоли қудрат биринчилардан бўлиб ҳисса қўшишга ошиқишди", - дейди Актам Хаитов.

Шунингдек, Хаитов тадбиркор, фермер ва депутатларни ҳам ушбу ҳудудларда жабр кўрганларга ёрдам беришга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP ходимлари маошларининг бир қисмини Бухоро ва Сирдарёда талофат кўрганларга йўналтирди