Аввал хабар берганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев офатдан катта зарар кўрган Сардоба туманидаги “Навоий” МФЙда бўлди.
У ерда Президентимиз сув чекинган ҳудудларда ўз уйларига қайтган аҳоли билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида Мирзиёев дастлаб ўт ўчирув машиналари билан ҳар бир маҳаллага кирилиб, сув қочирилишини маълум қилди. Президент қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар қуриш ишларида халқ билан масалаҳатлашиб иш тутилишини таъкидлади. Ҳаммаси секин аста жойига қўйилиб, зарар кўрган фермерларнинг даласига бориб масалалар ҳал этилиш айтилди.
“Энг муҳими, ўзларингиз соғ-саломат, болаларингиз ёнингизда экан. Кўнгилни тўқ қилинглар. Худога илтижо қиламизки, бизга мададкор бўлсин, охирги кўрганимиз шу бўлсин”, – деди Президент.