Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди.
"Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди", - дейилади баёнотда.