Ўзбекистона президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда “Сардоба” сув омборида юзага келган ҳолат бўйича барча айбдорлар жазоланишини маълум қилди.
“Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради” – деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ Бош прокуратура ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди.