Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда давлат томонидан коронавирусга қарши курашишда қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев мамлакатда эпидемиологик вазият тобора яхшиланиб бораётганини таъкидлади. Хусусан, ҳозирда коронавирусни юқтирганларнинг 66 фоизи тўла соғайгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, каратинда сақланган фуқароларнинг 83 фоизи уйига қайтгани, шифохоналарда қолаётган 740 нафар беморнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.
Президент бу ишлар осонликча бўлмаётганини айтиб, унга қанча маблағ кетганини ҳам маълум қилди.
"Ҳозирга қадар бунга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллиард сўм сарфладик ва 500 миллион доллар халқаро молия институтларидан жалб қилдик", - дейди давлат раҳбари.