Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Қозоғистоннинг сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудига борди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, президентнинг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилик қилган делегация Сардоба сув омборидаги ўпирилиш натижасида зарар кўрган қўшни мамлакат ҳудудига борди. Туркистон вилоятининг зарар кўрган ҳудудлари яна бир бор ўрганилиб, чора тадбирлар белгиланди.
У ердаги ҳолатни бартараф этиш учун Ўзбекистондан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан ташкил топган қўшимча куч ва воситалар етиб борди.