ДХХ ходимлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Жумладан, ДХХ томонидан ушбу соҳада фаолият юритган 53 нафар боқувчисини йўқотган, ёлғиз яшаётган фахрийларга, ногирон ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига, шунингдек, республикамиз бўйлаб 913 та ёрдамга муҳтож оилаларга жами 329 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.