Бугун, 7 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йиғлиш бўлиб ўтди. Унда Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ушбу ҳудудларда камбағаллик даражасида яшаётган оилалар ҳақида ҳам гапирилди. Йиғилишда Сурхондарёда 55 мингта, Андижонда 41 мингта, Навоий вилоятида 14 мингта оилани камбағалликдан чиқариш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, кичик корхоналарни кўпайтириш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.