Бугун давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Бухоро ва Сардобадаги воқеалардан хулоса чиқарган ҳолда, огоҳ бўлиш кераклиги таъкидланди.
“Ким бўлишидан қатъи назар қайсидир шаҳар, туманда пандемия, карантинга кўзбўямачилик қилганлар билан хайрлашамиз”, – деди Шавкат Мирзиёв.
Президент биз яқин ҳамкорлик қилаётган давлатларда пандемия кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, ушбу ҳолат бизга ҳам катта хавф солиши мумкинлигини унутмаслик кераклигини таъкидлади. Шу сабабдан ҳам хушёр бўлиш кераклиги айтилди. Шунча қабул қилинган чораларни ҳали қўйиб юбормаслик кераклиги қайд этилди.
“Жойларда, корхоналарда ҳамма дезинфекция масалаларига эътибор бериши керак. Ҳали карантин турибди. Тиббий ниқобни ечиш ман этилади. Шу шароитда ишлашга, яшашга ўрганишимиз керак. Ҳамма шуни билсин”, – дейди давлат раҳбари.