Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди
Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклаб, мамлакатларимиз фахрийлари ва биродар халқларига тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар.

Чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жабр кўрган туманларда аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва инфратузилмани тиклаш бўйича навбатдаги қадамлар келишиб олинди.

Президентлар коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни ҳам кўриб чиқдилар. Пандемияга қарши кураш, аҳоли ва бизнес учун чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида мамлакатларимизда кўрилаётган чоралар қўллаб-қувватланди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тез фурсатларда амалга ошириш, жумладан, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, транспорт ва логистика, бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Суҳбат якунида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган кенг кўламли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини кенгайтиришга интилиш қатъий экани таъкидланди, - дейилади ахборотда.

Шунингдек, бугун 8 май куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Жанггоҳларда жонини аямай, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, Ғалабага эришган ота-боболаримизнинг жасорати ва қаҳрамонлиги биродар халқларимизнинг миннатдор хотирасида мангу қолиши алоҳида қайд этилди.

Мулоқот чоғида чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Аҳолига зарур ёрдамни кўрсатиш, инфратузилма ва коммуникацияларни қайта тиклаш борасида биргаликда амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Мамлакатларимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарали кечаётгани мамнуният билан қайд этди. Ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш ва даволашда ваколатли идораларнинг яқиндан мувофиқлашуви ва ҳамкорлигини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини, аввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатлари таъсирини камайтириш мақсадида амалий ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва йўналишларини ишлаб чиқишда икки мамлакат бош вазирлари раҳбарлигидаги қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг муҳим роль ўйнаши таъкидланди.

Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев ва Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди