Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга пандемияга қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳақда қўшни давлат ОАВсида хабар тарқалди.
Бугун, 8 май куни Душанбе шаҳрига Ўзбекистондан ҳарбий-транспорт самолети жўнатилди. Самолет 10 дона сунъий нафас бериш аппарати, дори-дармонлар, ҳимоя кийимлари, респираторлар ва қўлқоплардан иборат гуманитар ёрдамни манзилга етказади.
Шунингдек, ушбу самолетда Тожикистонга ўзбек шифокорлари ҳам йўл олди. Улар қўшни давлатдаги ҳамкасблари билан пандемияга қарши курашади. Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Ўзбкистон ва Тожикистон Президентлари пандемия даврида ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олган эди.