O'zLIDeP сардобаликларга зарур маҳсулот етказиш билан бирга аҳолининг томорқасига экин экиб бермоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, партия раҳбари Актам Хаитов бошчилигида Сардобага зарур маҳсулотлар билан бирга томорқага экиш учун кўчатлар, зарур уруғлар етказиб берилмоқда. Хусусан, туманидаги “Отайўл”, “Янгиқишлоқ” МФЙдаги аҳоли томорқаларига Сурхондарёдан олиб келинган 60 минг тупдан зиёд помидор, булғор қалампири, қалампир ва бақлажон каби кўчатлар аҳоли томорқаларига экиб берилди. Айни пайтда эса Фарғона, Сурхондарё вилоятларидан жўнатилган 200 минг туп, Андижон вилоятидан жўнатилган 120 минг туп помидор, булғор, қалампири, қалампир ҳамда бақлажон кўчатлари туманнинг “Ровот”, “Бўстон”, “Зомин”, “Бирлашган”, “Пахтакор” маҳаллаларининг аҳолиси томорқалари ва экин майдонларида экиляпти.
Партия матбуот хизматининг қўшимча қилишича, у ерга нафақат томорқага экиладиган уруғлар, балки қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа тўшаклар ва барча зарур маҳсулотлар ўз вақтида, “O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акцияси доирасида етказиб берилмоқда.