Президент вазирларнинг ҳисоботини эшитади ва шунга қараб хулоса чиқаради. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча 7 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев вазирларнинг ярмисини ишидан қониқмаётганини ва келгуси ҳафтада уларнинг ҳисоботини эшитишини маълум қилган. Бу бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиши ва шунга қараб хулоса қилиниши маълум қилинган.
Президент шунингдек, вазирларнинг 70 фоиз вақти вилоятларда 30 фоиз вақти эса Тошкентда ўтиши кераклигини айтган.
“Шунда халқни ташвишлантирётган муаммоларни ҳис қилади, оддий одамлар билан ишлашни ўрганади”, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга йиғилишда кўп вазифалар Бош вазир ўринбосарлари зиммасига ўтишини маълум қилган.
“Бош вазир мамлакатнинг ўсишини таъминлайдиган йўналишлар билан шуғулланади, чет элларга боради. Биз жуда катта маррани оляпмиз, олдимизга камида 10-15 йилга мўлжалланган режаларни қўйдик. Бу эса бошқарув тизимида туб ўзгаришлар амалга оширишни талаб этмоқда”, — дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Аввалроқ Президент Бухоро ва Сирдарёдаги воқеаларни таҳлил қилишини, шунга қараб кўп одамлар билан хайрлашишга мажбур бўлишини таъкидлаган эди.