Бугун фахрийларни байрам билан табриклаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида аслида нечта ўзбекистонлик иштирок этганига ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича уруш йилларида Ўзбекистонда 6 миллион 551 минг киши яшаган бўлса шундан 1 млн 951 киши урушда иштирок этган. Ушбу рақам шу кунгача 1,5 млн нафар деб айтилиб келар эди.
Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган, - деди Президент.
Шунингдек, урушда 396 минг нафар эмас балки 538 мингдан зиёд ўзбекистонлик ҳалок бўлганига ҳам ойдинлик киритилгани маълум қилинди.