Ўзбекистона Бош вазири Қозоғистонга борди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати хабар қилди.
Икки давлат ҳукумат раҳбарлари Абдулла Арипов ва Асқар Мамин Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида Сардоба сув омборидан зарар кўрган аҳоли яшаш жойларига борди. Шундан сўнг Мирзакент қишлоғида тошқиндан зарар кўрган аҳоли учун қурилаётган кичик туманнинг қурилишини бошлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, сув омбори ўпирилиш шу йил1 майда содир бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон Қозоғистонга яшаш пунктларини қайта таъмирлашда ёрдам бермоқда. Аввалроқ Алишер Усмонов Қозоғистонга қайта тиклаш ишлари учун 5 млн доллар ажратган эди.