Сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда юқори палата расмий сайти хабар қилди.
Бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолигининг салбий ва ижобий томонлари сенаторлар томонидан кескин муҳокама қилинди. Якунда сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллади.
Ушбу масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилингани маълум қилинди.