O'zLiDeP депутати ёниб кетган хонадонни қайта таъмирлаб бермоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, O'zLiDePдан сайланган депуатга фуқародан уйи ёниб кетгани юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатдан сўнг наманганлик депутат Толиб Муҳаммадиев муаммонинг ечимига киришган. Шунинг натижасида, ҳозирда Наманган шаҳри Тараққиёт маҳалласи Ғалаба кўчасида яшовчи Обидахон Азимованинг уйида аллақачон таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Депутат ушбу хонадонга зарур қурилиш молларини етказиш билан бирга, уйдаги кекса онахонга ногиронлик аравачасини ҳам олиб берган.