Президент Халқ қабулхоналари қишлоқ ёшлари бандлигини таъминламоқда

Президент Халқ қабулхоналари қишлоқ ёшлари бандлигини таъминламоқда
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари томонидан Ёшлар иттифоқи ва секторлар билан ҳамкорликда ёшлар муаммолари билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Мазкур йўналишда ҳар бир ҳудудда “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимиз бўйича жами 117 минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди.

Хусусан:

-қишлоқ хўжалигида қарийб 40 минг 70 нафар

-тадбиркорлик соҳасида 17 минг 520 нафардан ортиқ

-жамоатчилик ишларида 22 минг 550 нафардан кўпроқ

-қурилиш соҳасида 5 минг нафардан зиёд

бошқа соҳа ва йўналишларда 29 минг 800 нафардан ортиқ, шу жумладан, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар тизимларида 16 минг 297 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

Шулар қаторида 2 минг 61 нафар ёш турли касбларга қайта ўқитилди.

Ёшларнинг тадбиркорликка оид 9 минг 157 лойиҳаси учун тижорат банклари 357,5 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратди.

“Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида 15 минг нафардан зиёд ёшларга 29,3 минг гектар ер ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 10 минг 223 минг нафар ишсиз фарзандларини бирлаштирган 266 та ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилди. Мазкур кооперативларга аъзолик бадаллари учун 28,5 млрд. сўм субсидия ажратилди.
Халқ қабулхоналари, ҳудудий секторлар раҳбарлари ёрдамида кооперативлар томонидан қир-адир ва чўл ҳудудлардаги ерларда 1 минг 922 минг гектар қўриқ очилди, экинзор ҳисобидан чиқарилган 5 минг 368,3 гектар ер қайта экин майдонларига қўшилди.
Янги очилган ва қайта экинзорга айлантирилган ерларни суғориш мақсадида:

-139 та қудуқ қазилди

-122 та сув насоси ўрнатилди

-38 та насос таъмирланди

-20 та дренеж қурилди

-2 та дренаж таъмирланди

-95 км. сув новлари янгидан тортилди, 42 км. қисми таъмирдан чиқарилди

-224 км. канал ва ариқлар тозаланди.

Президент Халқ қабулхоналарининг бу йўналишдаги ишлари давом этмоқда. Улар ҳақида сизларни хабардор қилиб борамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Халқ қабулхоналари қишлоқ ёшлари бандлигини таъминламоқда