«Шунинг учун ҳам партия унинг номзодини иккинчи бор Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатган» – ЎзЛиДеП Кушербаевни қўллаб-қувватлади

«Шунинг учун ҳам партия унинг номзодини иккинчи бор Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатган» – ЎзЛиДеП Кушербаевни қўллаб-қувватлади
Айни пайтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга нисбатан айблов уюштириш билан боғлиқ хабарлар тобора авж олиб бормоқда. Шу масала бўйича ЎзЛиДеП вакили, А.Алимов муносабат билдирди.

Партия вакилининг муносабати www.uzlidep.uz сайтида эълон қилинди.

"Айни шу масалада депутатнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тушунтириш бериб ўтди.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчи эдик. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати даҳлсизлиги тегишли қонунлар билан ҳимоя қилинади. Унга амалга ошираётган фаолияти туфайли бирор бир шаклда даҳл қилишга ҳеч кимнинг хаққи йўқ.

Ўз навбатида мавжуд қонунчиликка тўла риоя этган ҳолда, берилган ваколатлар доирасида хизмат вазифасини амалга ошираётган ҳар бир депутатимизни нафақат кўп минг кишилик сайловчилари, балки депутатликка номзодини илгари сурган сиёсий партия ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

O'zLiDePдагилар Р.Кушербаевни айнан мана шундай ҳар бир масалада ўзининг қатъий позициясига эга бўлган, шу билан бирга ўз ваколатларини суиистеъмол қилишдан бутунлай йироқ депутат сифатида билади. Шунинг учун ҳам партия унинг номзодини иккинчи бор Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатган.

Яна бир гап. Бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши ёки партиянинг парламентдаги фракциясига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бирор бошқа идоралар томонидан депутат Р.Кушербаев фаолиятда йўл қўйилган бирор қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Депутат ўз меҳнат фаолиятини белгиланган иш режаси асосида амалга оширмоқда", - дейилади партия вакилининг муносабатида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ҚАРШИЕВ ЖАМШИД АБДАКИМОВИЧ 14 май 2020 08:46
    ҲОЗИРЧА яхши кетаяпти келажаги бунданда порлоқ бўлсин
  2. Sarvinoz Saksonova 13 май 2020 23:19
    Kimning nima deyishi muhim emas, asosiysi muholifat kuchlar nimani istayotganidir! Manfaatlar to'qnashgan joyda muzokaralar chekinadi. Shunday ekan bu vaziyatda partiyaga ham ishonch yo'q deb hisoblayman. Agar deputat daxlsizligi shunday mustahkam muhofaza etilgan ekan bu qora bulutlar qayerdan paydo bo'ldi?
  3. Реалист 13 май 2020 09:16
    Ўзи биттагина нормальний депутатимиз бор эди,шуниям синдиришмоқчими коррупционерларимиз.
    Дим 01:22
    фикрингизга қўшиламан,зўр президент бўларди.
  4. Камина 13 май 2020 04:34
    Илтимос шу йигитни синдирманглар.Узбекистонда демократиянинг юзи Расул Кушербоев.УЗЛИДЕП депутат учун курашинглар агар кучларинг етмаса халкдан ердам суранглар.
  5. Дим 13 май 2020 01:22
    Шундай инсонга ухшаган президент керак бизга
  6. Азиз 12 май 2020 22:14
    Гапир дейишади, гапирсанг ёқтирмай айб топиш харакати бошланади мана Расул мисолида.
  7. Шодибек Суюндикович Кучкаров 12 май 2020 19:04
    Депутат Р. Кушербаев фаолияти хар томонлама келажакни уйлаган холда, инсон манфаатларини конуний тугри томонларини курсатиб бермокда, депутатнинг халк олдидаги еркин фаолиятини куллаб кувватлайман хурмат билан....
  8. Ахмет .Чимбой т 12 май 2020 18:05
    агар шамол булмаса.....
    информация бор булиши мумкин.....
  9. Узбек 12 май 2020 17:25
    Тугрисини айтсанг отанга екмайсан деган экан донишманд
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Шунинг учун ҳам партия унинг номзодини иккинчи бор Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатган» – ЎзЛиДеП Кушербаевни қўллаб-қувватлади