Тошкентдан ҳудудларга авиақатнов ва поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда ҳудудлар билан транспорт қатновни йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб тургани қайд этилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига Тошкентдан авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига эса "Афросиёб" тезюрар поездини тиклаш ва водий вилоятлари билан ҳам поезд алоқаларини қайта тиклаш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Шу билан бирга шаҳар ичида шахсий автомашинадан фойдаланишдаги чекловларни бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.